29 Январь 2021,10:30 1327
Чоп этиш

Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи тайинланди

Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич — 2021 йил 28 январь куни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ф. Маҳмудхўжаев 2020 йил февраль ойидан ҳозирга қадар Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси, шаҳар ҳокимияти матбуот бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Турли йилларда давлат ва жамият бошқаруви тизимида самарали меҳнат қилиб келган Ф. Маҳмудхўжаев 1995-1996 йилларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Миробод тумани бўлими котиби, 1996-1996 йилларда Ўзбекистон ёшларининг “Камолот” жамғармаси Миробод тумани бўлими раиси, 1996-2001 йилларда Миробод тумани ҳокимлиги Ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари, 2001-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлими Кенгаши раиси, 2006-2007 йилларда Ўзбекистон Таэквон–до (ИТФ) Миллий Ассоциациаси вице–президенти, 2007-2009 йилларда “Пойтахт жамоли” корхонаси директори, 2009-2010 йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош мутахассиси, бошқарма бошлиғи, 2010-2012 йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Ф. Маҳмудхўжаев маҳалла тизимидаги фаолиятини 2012 йилда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими раиси ўринбосари сифатида бошлаган. 2013-2017 йилларда Республика Маънавият тарғибот маркази Тошкент шаҳар бўлими раҳбари, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси сифатида иш олиб борган Ф. Маҳмудхўжаев 2018 йилдан 2020 йилга қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ф. Маҳмудхўжаевга маҳалла тизимидаги келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди ҳамда соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига ишонади.

 

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech