24 Февраль 2021,10:25 741
Чоп этиш

Наманган вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи тайинланди

Мусаев Шухрат Мирсодиқович — 2021 йил 23 февраль куни Наманган вилояти ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ш. Мусаев 2017 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси лавозимида фаолият юритган.

Турли йилларда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимлик бошқаруви тизимларида самарали меҳнат қилиб келган Ш. Мусаев 1996-2000 йилларда Наманган вилояти “Истиқболстат” бош бошқармасида мутахассис, 2000-2003 йилларда “Иқтисодстат” бош бошқармасида котибият бўлими бошлиғи, 2003-2005 йилларда Иқтисодиёт бош бошқармасида бўлими бошлиғи вазифаларида иш олиб борган.

Ш. Мусаев 2005 йилда Наманган вилояти ҳокимлигида иш бошлаб, 2009 йилга қадар Иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси, 2009-2010 йилларда Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчи, 2010-2015 йилларда Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти мудири, 2015-2017 йилларда Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ш. Мусаевга маҳалла тизимидаги келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди ҳамда соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига ишонади.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech