Зулфия мукофоти

Зулфия мукофоти ҳақида

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 4 март куни «Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.

Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминлайди.

Зулфия шоира ҳақида

Зулфия (1915-1996) Ўзбек шоираси. Таниқли ўзбек шоираси Зулфия 1915 - йилнинг 1-мартида Тошкент шаҳрида Исроил темирчи оиласида туғилди. 1922-йилдан 1931-йилгача мактабда, сўнг 1931 - 1934-йиллар орасида қизлар билим юртида таҳсил олди. Меҳнат фаолиятини жуда ерта бошлаган шоира деярли бир умр журналистика ва нашриёт соҳасида ишлади. У 1935 - 1938 - йилларда Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938 - 1948-йиллар мобайнида Болалар нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриёти бўлим мудири, 1953 - йилгача "Саодат" журналида бўлим мудири, 1953 - йилдан то 1980-йилга қадар, салкам ўттиз йил давомида, шу журналнинг Бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди. Машҳур ўзбек шоири Hamid Олимжоннинг турмуш ўртоғи, ўзига хос шеърияти бииан минглаб китобхонлар қалбини ром етган истеъдодли шоира Зулфия 1996-йилнинг 1-августида вафот етди.

Зулфия (тахаллуси; тўлиқ исм шарифи Зулфия Исроилова) (1915.1.3— Тошкент — 1996.1.8) — шоира, журналист, таржимон, жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ шоираси (1965). Меҳнат Қаҳрамони (1984). Шоир Hamid Олимжоннинг рафиқаси. Хотин-қизлар пед. билим юртини тугатгач (1931-34), Ўзбекистон Фанлар қўмитаси қошидаги Тил ва адабиёт ин-ти аспирантурасига ўқишга кирган (1935). Сўнг Ёшлар ва ўсмирлар адабиёти нашриётида муҳаррир (1938-40), Ўзбекистон давлат нашриётида бўлим мудири (1941— 50), "Ўзбекистон хотин-қизлари" (қаранг "Саодат") жур.да бўлим мудири (1950-53), бош муҳаррир (1954-85) бўлиб ишлаган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech